Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида ҳакамлик мавзусига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари тарбияланувчилари орасида футбол ҳакамлиги билан шуғулланиш истагида бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, халқаро мусобақаларда фаолият олиб борадиган иқтидорли ҳакамларни ҳозирдан тайёрлаб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 
Айнан шу мақсадда Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академиясида шу мавзуда семинар ташкил қилинди.
 
Семинар савол-жавоб тарзида ташкил этилди. Академия тарбияланувчиларига ҳакамлик касбининг ўзига хос томонлари ҳақида гапириб берилди. Шунингдек, ҳакамлик билан шуғулланишни истаган тарбияланувчилар қайси жиҳатларга эътибор қаратишлари зарурлиги таъкидланиб, ҳакамлик учун номзодларни танлаб олишда эътибор қаратиладиган мезонлар ҳақида тушунтирилди. 

Ўқилган: 990
Вилоятларимиз футболи Семинарлар ва ўқув курслари Ҳакамлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Кун тарихи - 3 октябрь
08:26
Октябрь ойининг энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар
07:08
Андрей Канчельскис: Фақат олдинга қараб, интилиш лозим
11:43