Шомуродов гол урган ва Афонин тўлиқ ўйнаган баҳсда “Ростов” ғалаба қозонди

Россия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган “Ростов” – “Оренбург” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Ростов-Арена”да кечган легионерларимиз баҳсида мезбонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Алексей Ионов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, у ерда Элдор Шомуродов боши билан дарвозани ишғол қилди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Ионов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Иккинчи бўлим дебютида оренбургликлар Деспотовичнинг голи билан ҳисобни қисқартиришди ва шу билан ҳисоб бошқа ўзгармади.

Мазкур ўйинда Шомуродов 82-дақиқада захирага олинган бўлса, Вадим Афонин тўлиқ ҳаракат қилди.

Шу тариқа, ростовликлар мавсумни ғалаба билан бошлашди.

РПЛ, 1-тур

Ростов – Оренбург 2:1 (2:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 11 Шомуродов, 2:0 – 42 Ионов, 2:1 – 49 Деспотович.

Ростов – Песьяков, Козлов (Логашов, 75), Чистяков, Сигурдссон, Чернов, Норманн, Попов, Ионов, Еременко, Байрамян (Зуев, 67), Шомуродов (Сигурдарсон, 82).

Оренбург – Довбня, Шахов, Сиваков, Козлов, Малых, Афонин, Маляров (Аюпов, 72), Терехов, Рикарду Алвеш (Кулишев, 61), Мишкич, Деспотович.

Огоҳлантиришлар: Байрамян (26), Маляров (43), Сиваков (52), Норманн (54), Афонин (81).

Ўқилган: 3297
Вадим Афонин Легионерларимиз Россия чемпионати Ростов Элдор Шомуродов

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон – Қирғизистон учрашувини германиялик ҳакамлар бошқаради
15:50
Хави: Қатарда яшаш жуда осон. Бу ерда жиноят йўқ, ҳаттоки эшикларнинг калити йўқ
11:14
"Миллий" стадиони майсаси футбол учрашувларини қабул қилишга тайёр ҳолатга келтирилмоқда
21:01