"Миллий" стадиони майсаси футбол учрашувларини қабул қилишга тайёр ҳолатга келтирилмоқда

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футбол инфратузилмасини яхшилаш, замонавий талабга жавоб берадиган стадион ва майдонларни барпо қилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан,  "Миллий" стадионнинг чимини янгилаш ишлари олиб борилаётгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Ўзбекистон футбол ассоцияси буюртмасига асосан Туркиянинг "Iren"компанияси томонидан стадион чими замонавий талабга жавоб берадиган даражага олиб келинмоқда.

Парвариш билан шуғулланаётган туркиялик мутахассисларининг маълум қилишича, “Миллий” стадиони чими ҳар куни режа асосида керакли миқдорда суғорилмоқда. Қисқа фурсатдан кейин нафақат пойтахтимиз, балки мамлакатимизнинг бош футбол аренаси ҳисобланган  “Миллий” стадиони чими миллий ва бошқа терма жамоаларимиз иштирокидаги халқаро ўйинларни қабул қилишга тайёр бўлади.

Ўқилган: 2366
ЎФА фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Гарет “Бавария”га қарши ўйнашни ўз истамади”. Зидан Бэйлнинг агентига жавоб қайтарди
11:48
УЕФА Миллатлар лигаси. Бугунги ўйинлар анонси
19:15
Эрлинг Холанд Golden Boy совринини қўлга киритди
11:11