![](/media/article-img/2019/07/09/pfl4.jpg)
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳар ойдан кейин тўрт йўналиш бўйича энг яхшиларни аниқлаб келмоқда: энг яхши мураббий, энг яхши футболчи, энг яхши дарвозабон ва энг чиройли гол. Ташкил этилган сўровнома якунларига кўра энг кўп овоз тўплай олган номзодлар ташкилотнинг энг яхшилар учун аталган статуэткаларини қабул қилиб олишяпти.
Ортда қолган июнь ойида Суперлигада 3та тур учрашувлари ўтказилди. Мазкур учрашувлар давомида бир қатор жамоалар мазмунли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишига сазовор бўлди.
Қуйида ойнинг энг яхши дарвозабони бўлиш учун даъвогарлар рўйхати тақдим этилади:
Июнь ойининг энг яхши дарвозабони бўлиш учун номзодлар:
Номзод |
Клуб |
Эришди |
У.Эргашев |
Насаф |
3 ўйин, 2 қуруқ ўйин, 4 сейв |
Ж.Илёсов |
Локомотив |
3 ўйин, 1 қуруқ ўйин, 5 сейв |
Э. Суюнов |
Пахтакор |
3 ўйин, 2 қуруқ ўйин, 2 сейв |
Ў.Юсупов |
Навбаҳор |
3 ўйин, 7 сейв |