"Насаф"нинг Туркиядаги рақиблари номи маълум

Аввал хабар қилганимиздек, «Насаф» футболчилари 5февралдан 19 февралга қадар янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув йиғин машғулотларини ўтказади.

Рўзиқул Бердиев шогирдлари йиғин давомида асосий эътиборни назорат учрашувларига қаратишади. Ўқув-машғулотлар йиғини доирасида олтита назорат учрашуви ўтказиш режалаштирилган. Ҳозирча улардан бешта рақибнинг номлари маълум. Олтинчи жамоа билан эса музокара олиб борилмоқда. Футболчиларимизнинг рақиблари Украина, Македония, Қирғизистон, Белоруссия давлатлари жамоалари бўлади.

«Насаф» футболчиларининг Анталиядаги назорат учрашувлари жадвали:

7 февраль – “Колос” (Украина)

10 февраль – “Ворскла” (Украина)

11 февраль – “Брегалница​” (Македония)

14 февраль – “Дордои” (Қирғизистон)

17 февраль – “Торпедо Белаз” (Белорус)

Ўқилган: 1947
Машғулотлар Насаф

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рўзиқул Бердиев: “Сўғдиёна” жамоасини яхши ўрганган эдик
13:16
Шота Арвеладзе: Қийин йилда бизга ёрдам берган ҳаммага раҳмат
21:18
Футбол мухлислари ва жамоатчилиги иштирокида Football UzQuiz ташкил этилади
11:27