
Ўзбекистон Лига Кубогининг 2-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Қизилқум» (3:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.
- Бугунги ўйиндан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, натижа адолатли. Биринчи бўлиб гол ўтказганимизга қарамай йигитлар характер кўрсатишди ва ғалаба қозондик. Лига Кубоги ҳақида? Яхши мусобақа, шунчаки бироз ноқулай вақтга тўғри келиб қолган.
Давралар оралиғида яхши ҳужумчи топиш қийин. Чунки барчани ўз жамоаси билан шартномаси бор, клублар яхши футболчисини қўйиб юбормайди.