"Саутгемптон" ёзги трансфер мавсумида ўз сафига "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Адам Лаллани сотиб олмоқчи.
Daily Mail нашри хабар беришича, "авлиёлар" Лаллана атрофидаги вазиятни кузатмоқда ва футболчини ортга қайтариш йўлларини изламоқда.
Ўз навбатида Лаллана ҳам "Саутгемптон"га қайтишга қарши эмас. Юрген Клопп янги мавсум аввалида бир нечта футболчилар билан хайрлашмоқчи. Улар қаторида Лаллана ҳам жой олган.