Клопп "Вилла"дан қабул қилиб олган 2:7 ҳақида: Биз билан бўлган шунча яхши ишлардан кейин битта тарсаки олишимиз керак эди

"Ливерпуль" клуби бош мураббийи Юрген Клопп Англия чемпионати 4-тур доирасида кечган "Астон Вилла" (2:7) жамоасига қарши ўйинда қайд этилган йирик мағлубият шогирдларига қандай таъсир қилишини айтиб ўтди.

"Балким биз билан бўлган ҳамма яхши ишлардан кейин битта тарсаки олишимиз керак эди. Бунга 100 % ишончим комил эмас, лекин мен шундай қабул қиламан.

Қолган ишларда... Ҳаммаси жойида, чунки 2:7 ҳисобидаги мағлубиятни яхши якун деб қабул қилиш учун бошқа сабаблар йўқ.

Ушбу ўйин мавсумнинг энг муҳим ўйини ҳам бўлиши мумкин эди, шундай экан бундан ўзимизга яхшигина хулоса чиқариб оламиз. Кейин нима бўлишини кўрамиз", - дейди Клопп.

Бугун "Ливерпуль" клуби АПЛ 5-тур доирасида "Эвертон" жамоасига Тошкент вақти билан 16:30 да майдонга тушади.

Ўқилган: 573
Англия чемпионати Астон Вилла Ливерпуль Юрген Клопп

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Эвертон"га ўтишга яқин
10:05
Моуриньо: Ўйинчилар нолиши ва хафа бўлишини истамайман. Уларнинг курашишини истайман
08:05
“Манчестер Сити”нинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси эълон қилинди
15:13