“Ливерпуль” клуби яна “Лион” ярим ҳимоячиси Набил Фекирга қизиқиш билдирмоқда, дея хабар қилмоқда Eurosport журналисти Ромен Колле-Годен.
Ўтган мавсум футболчи 50 миллион евро эвазига инглиз клубига ўтишга яқин келганди. Бироқ ҳозир “Ливерпуль” бунча миқдордаги пулни тўламоқчи эмас ва 30 млн еврони кўзламоқда.
Фекир ортда қолган мавсумда Франция чемпионатида 29 ўйин ўтказиб, 9 гол ва 7та голли пасга муаллиф бўлди.
“Ливерпуль” яна Фекир вариантига қайтди, бироқ...
Ўқилган: 1920