«Реал» клуби афсоналари 23 июнда «Сантьяго Бернабеу» стадионида «Челси» фахрийларига қарши ўйин ўтказади. Бу ҳақда мадридликлар президенти Флорентино Перес маълум қилди.
Хайрия учрашувидан тушган маблағлар «Реал»нинг ижтимоий ёрдам фондига тушади. Чипта нархи 5 евро қилиб белгиланди.
Ушбу ўйинда Рауль, Роберто Карлос, Стив Макманаман, Альваро Арбелоа, Марсель Десайи, Эйдур Гудьонсен, Майкл Эссьен, Рикарду Карвалью ва бошқа кўплаб афсоналар иштирок этиши кутилмоқда.
«Реал» ва «Челси» афсоналари ёзда «Сантьяго Бернабеу»да ўйин ўтказишади
Ўқилган: 1335