ОЧЛ. “Пахтакор” клуби “Ал-Ҳилол”га қарши ўйинда аламли мағлубиятга учради

Осиё Чемпионлар Лигасининг 3-туридан ўрин олган “Ал-Ҳилол” – “Пахтакор” учрашуви ўз якунига етди. Унда саудияликлар ғалабани қўлга киритишди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида Себастьян Жовинко жарима зарбасидан “Пахтакор” дарвозасини ишғол қилди. Бунинг устига 65-дақиқада ҳамюртларимиз бир киши кам бўлиб қолишди: Элдор Суюнов четлатилди.

71-дақиқада Эрен Дердийок ҳисобни тенлаштиришга эришди, бироқ “Ал-Ҳилол” ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда ғалаба тўпини киритди.

ОЧЛ, 3-тур
“Ал-Ҳилол” – “Пахтакор” 2:1

Голлар: Себастьян Жовинко 45+2, - 1:0. Эрен Дердийок 71, - 1:1. Хатан Баҳбери 90+7, - 2:1.

"Ал Ҳилол": 1.Абдуллоҳ Ал Муайуф, 9.Себастьян Жовинко, 12.Ёсир Шаҳрони, 16.Носсир Ал Давсари (27.Хаттан Баҳбери,82), 17.Абдуллоҳ Ал Ҳафиз, 18.Бафетимби Гомис, 19.Андре Каррильо, 20.Жан Хюн Су, 22.Амир Курди (5.Али Ходи Ал Булайҳи, 89), 28.Муҳаммад Канно, 29.Салим Ал Давсари,
"Пахтакор": 25. Элдорбек Суюнов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 5. Анзур Исмоилов, 9. Жалолиддин Машарипов, 10. Драган Черан, 11. Игорь Сергеев (77. Эрен Дердийок, 62), 15. Егор Кримец, 17. Достонбек Ҳамдамов (35. Санжар Қувватов, 67), 20. Одилжон Ҳамробеков, 27. Сардор Собирхўжаев (21. Аброрбек Исмоилов, 67), 34. Фарруҳ Сайфиев (4.Акром Комилов, 85).
Огоҳлантиришлар: Ёсир Ал Шаҳрони 26, Драган Черан 81, Анзур Исмоилов 90, Акром Комилов 90+3,
Четлатиш: Элдорбек Суюнов 65.

Ўқилган: 4902
Ал-Ҳилол Осиё Чемпионлар лигаси Пахтакор

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бартомеу Месси билан шартномани узайтириш энг асосий вазифа деб ҳисоблайди
20:46
ЎзПФЛ ва UZREPORT TV ишчи гуруҳи Про лига стадионларини кўздан кечиради
13:46
Аёллар миллий терма жамоамиз Непални мағлуб этди
18:01