Твиттер ижтимоий тармоғида АПЛ-2019/20 мавсумининг 1-тур тақвими суратлари пайдо бўлди.
Англия чемпионати 10 август куни старт олади. Биринчи турда “Тоттенхэм” клуби “Норвич”ни қабул қилади, “Челси эса “Саутгемтон” билан ўйнайди. “Арсенал” Лондон дербисида “Кристал Пэлас” билан куч синашса, “Ливерпуль” клуби “Бёрнли” майдонига сафар қилади.
11 августда “МЮ” ўзида “Брайтон”ни қабул қилса, кейинги куни амалдаги чемпион “Ман Сити” сафарда “Вулверхэмптон” билан ўйнайди.
АПЛнинг янги мавсум тақвими эртага расман эълон қилинади.
Интернетда АПЛ янги мавсуминг 1-тур тақвими пайдо бўлди (фото)
Ўқилган: 2457