Сарри: Англия Лига кубоги финалидан кўра, Европа Чемпионлар лигаси финалига чиқиш осонроқ

"Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри Европа чемпионлар лигасининг юқори бахо бериб юборилган мусобақа деб ҳисобламоқда. Италиялик мутахассиснинг фикрига кўра, Англиядаги мусобақаларнинг финалига етиб бориш анча қийинроқ.

"Кўпчилик одамлар чемпионлар лигасини жуда ҳам муҳим ҳисоблайди. Ҳа, бу клублар орасидаги энг асосий мусобақа, лекин баъзида шундай бўладики, тўпнинг устунга тегиши сенинг чиқиб кетишинг ёки кейинги босқичга чиқишингни ҳал қилади. Ўйнашни билишдан ташқари омад ҳам керак бўлади. Менинг фикримга кўра, ушбу мусобақада сенга фақатгина омад ёрдам беради.

Ушбу жабҳа бўйича АПЛ умуман бошқача. Лига кубоги финалига чиқиш учун биз "Ливерпуль", "Тоттенхэм" билан ўйнаб чиқдик, кейин финалда "Манчестер Сити". Менинг фикримга кўра, чемпионлар лигаси финалига чиқиш ундан осонроқ", - дейди Сарри.

Ўқилган: 1042
Англия Кубоги Европа Чемпионлар лигаси Маурицио Сарри Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Саутгемптон" – "Манчестер Юнайтед": Таркиблар!
15:46
"Манчестер Сити" — "Астон Вилла": Таркиблар!
15:45
Сульшер "МЮ" ўйини ҳақида: "Ливерпуль" каби устунлик қилиб, рақибларни ер тишлатишни истаймиз
06:15