
5 июнь, чоршанба куни А Про-лигада 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Муборак шаҳрида “Машъал” клуби Тошкентнинг “Оқ-тепа”ни қабул қилди. Мазкур ўйинда “газчилар” 4:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Фарғонада кечган “Нефтчи” ва “Истиқлол” ўртасидаги дербида меҳмонлар Рустамжон Абдуҳамидовнинг ягона голи эвазига кичик ғалабани қўлга киритди.
Турнинг кутилмаган натижаси “Ифтихор” – “Шўртан” учрашувида кузатилди. Ғузорликлар сафарда тўп сурганига қарамасдан, улар рақиб дарвозасига жавобсиз 8та тўп киритди.
А Про-лига, 9-тур
“Машъал” – “Оқ-тепа” – 4:0
Голлар: Муҳаммадали Алиқулов (47), Мўмин Мелиев (54), Сирожиддин Қўзиев (59), Ойбек Жўраев (90+2)
“Шердор” – “Хоразм” – 1:3
Голлар: Ойбек Нурбоев (63, автогол) – Мирас Карлибаев (21), Сарвар Жуманиёзов (72, пен), Лазиз Убайдуллаев (74)
“Нефтчи” – “Истиқлол” – 0:1
Гол: Рустамжон Абдуҳамидов (22)
“Ифтихор” – “Шўртан” – 0:8
Голлар: Самандар Шодмонов (3), Шерзод Темиров (15), 41), Маъруфхон Муродов (25, 32, 33), Олимжон Каримов (44), Фарҳод Намозов (63)
Фото: t.me/fcistiqlol