IFFHS рейтинги бўйича Мурод Холмуҳаммедов Годин ва Марсело билан бир қаторда

Футбол тарихи ва статистикаси Халқаро Федерацияси — IFFHS 2001—2021 йилларда энг кўп гол киритган ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди. Статистикани тузишда миллий чемпионат олий лигасида, мамлакат кубоги баҳсларида, клуб миқёсидаги расмий халқаро учрашувларда, миллий терма жамоа расмий ўйинларидаги киритган голлари ҳисобланган.

Унга кўра, “Қўқон-1912” ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов 55-ўринни эгаллаган. Ўзбекистонлик ҳимоячи “Кальяри” футболчиси Диего Годин ва “Реал Мадрид” аъзоси Марсело каби тажрибали ўйинчилар бир ҳил очко тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил якунларига кўра Мурод Холмуҳаммедов 19-ўрин, узоқ вақт давомида “Металлург” клуби шарафини ҳимоя қилган, бугунги кунда “Янгиер” жамоасида фаолият олиб бораётган Дилмурод Каримов 52-ўринни эгаллаган эди.

Ўқилган: 2007
Рейтинглар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Бухоро" - "Бунёдкор" учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди
19:09
Шота Арвеладзе: Мухлислардан кечирим сўраймиз
08:22
Coca Cola Суперлига. “Пахтакор” дербида мавсумдаги иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди
20:53