Суперлига ва ПРО-лига ҳакамлари иштирокида семинар бўлиб ўтди
Бугун "Бунёдкор" академияси биносида Суперлига ва ПРО-лигада фаолият юритаётган ҳакамлар учун навбатдаги семинар ташкил қилинди.

ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар департаменти томонидан ҳар бир турдан кейин ўйинларда ишлаган ҳакамларнинг ҳатти-ҳаракатлари таҳлил қилиб борилмоқда. Бугун ҳам ЎФА мутахассислари томонидан сўнгги турда ҳакамлар томонидан йўл қўйилган хатолар кўрсатиб ўтилди ва кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга аҳамият қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Семинарда кўплаб оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам иштирок этганини таъкидлаб ўтиш зарур. Улар ўзларини қизиқтирган саволлар билан ҳакамларга ва мутахассисларга мурожаат қилишди. Қизғин баҳсу мунозаралар асосида кечган очиқ мулоқот кўринишидаги йиғилишда кўплаб муҳим маълумотлар билдирилди. 
 
Семинар давомида йиғилганларга турли видеолавҳалар намойиш қилиниб, уларнинг билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди. Шунингдек, ўйин қоидаларига киритилган баъзи жузъий ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди. 



 

Ўқилган: 1374
ЎФА фаолиятига доир Ҳакамлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Луиза Садирова: Бундай учрашувда куч тежалмайди
13:19
"Пахтакор"нинг Ўзбекистон чемпионатларидаги мураббийлари кимлар бўлган?
12:33
Кун тарихи - 14 июль
03:48