Луиза Садирова: Бундай учрашувда куч тежалмайди

Хабарингиз бор, бугун Зомин шаҳрида аёллар футболи бўйича VI Ўзбекистон Суперкубоги бўлиб ўтади. Ўтган мавсум Ўзбекистон кубогини қўлга киритган Тошкентнинг “Бунёдкор-W” клуби мамлакат чемпиони Қаршининг “Севинч” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув олдидан “Бунёдкор-W” ярим ҳимоячиси Луиза Садированинг ўйин олди фикрлари билан қизиқдик.

- Карантин футболчиларнинг ўйинига қай даражада таъсир қилди?

- Албатта таъсири кузатилади. Аминманки, нафақат бизнинг жамоада, балки бошқа жамоаларда ҳам ушбу ҳолат кузатилади. Карантин пайтида ҳамма якка тартибда машғулот олиб борганига қарамай, футбол жамоавий ўйин. Шу сабаб жамоавий машғулот талаб этилади.

- Жамоа мавсумнинг дастлабки ўйинига тайёрми?

- Карантин сабаб узоқ муддатли танаффус бўлганига қарамай, биз руҳан аъло даражада ўйинга тайёрмиз. Барчамиз яшил майдонни, тўпни соғинганмиз. Фикримча ҳар икки жамоа томонидан муросасиз кураш бўлади. Бундай учрашувларда куч тежаб ўйналмайди. Биз Суперкубокни қўлга киритиш учун бор кучимизни сарфлаймиз.

Ўқилган: 424
Аёллар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЎФА Ўзбекистон U-19 терма жамоаси бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаевни вазифасидан озод этди
05:22
Coca Cola Суперлига. 12-турнинг барча учрашувлари жонли эфирда намойиш этилади
08:34
Coca Cola Суперлига, 7-тур. “Пахтакор” — “Металлург” ўйини бошқа кунга кўчирилди
11:20