Соса Соlа Суперлига. Бугун 10-турнинг учта ўйини бўлиб ўтади

Ўзбекистон чемпионатининг 10-тур учрашувлари давом этади. Бугун тур доирасидаги учта ўйин бўлиб ўтади.

“Насаф” – “Локомотив”
26 май, 19:00, Қарши

Турнинг марказий учрашувларидан бири Қаршида бўлиб ўтади. Унда “Насаф” жамоаси амалдаги чемпион “Локомотив”ни қабул қилади. Пешқадамни таъқиб қилаётган мазкур жамоалар учун уч очко жуда муҳим саналади. Кетма-кет саккиз ўйиндан буён мағлубиятсиз серия қайд этаётган “Локо” мазкур анъанасини давом эттира оладими? Бу саволга бугун жавоб оламиз.

“Пахтакор” – “АГМК”
26 май, 19:00, Тошкент

Турнир жадвали пешқадами “Пахтакор” ўз уйида Олмалиқнинг “АГМК” клубини қабул қилади. ОЧЛ ўйинларидан чиқиб кетгач “шерлар” бор эътиборларини лига баҳсларига қаратишлари табиий. Шу ўринда муваффақиятсизликлар гирдобига тушиб қолган Миржалол Қосимов шогирдларига ҳам ғалаба жуда зарур. Аммо буни уддалаш ўта қийин бўлади.

“Сўғдиёна” – “Бухоро”
26 май, 19:00, Жиззах

Яна бир қизиққарли баҳсда “Сўғдиёна” Жиззахда “Бухоро”га қарши кураш олиб боради. Ҳар икки жамоа ҳам омадсиз ўйинлар сабаб мураббийларига жавоб бериб юборишди. Мезбонлар мазкур ўйиндаги ғалаба орқали турнир жадвалидаги ҳолатларини анча яхшилаб олишлари мумкин.

Ўқилган: 2563
АГМК Бухоро Локомотив Насаф Пахтакор Сўғдиёна Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

CIES энг қиммат ёш футболчилар рейтингини эълон қилди
13:11
Шомуродов гол урган ва Афонин тўлиқ ўйнаган баҳсда “Ростов” ғалаба қозонди
07:48
Осиё Чемпионлар лигаси-2020. Бугун "Локомотив" дастлабки саралаш баҳсларини бошлайди
09:46