Осиё Чемпионлар лигаси-2020. Бугун "Локомотив" дастлабки саралаш баҳсларини бошлайди

Қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси бўлган - Осиё Чемпионлар лигаси ўйинларига бугундан старт берилади.

Хабарингиз бор, бу босқичда ўтиш-ўйинлари бўлади. Яъни, миллий чемпионатларнинг рейтингидан келиб чиққан ҳамда "квота" нуқтаи назаридан камроқ улуш олган давлатларнинг жамоалари ушбу ўйинларда ғалаба қозонишса финал босқичига йўлланма олишади.

Жумладан, Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси бугун ўзида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубини қабул қилади. Бу жуфтлик ғолиби эса, Саудия Арабистони вакили билан сафарда курашга киришади. Ғолиб "А" гуруҳининг 4-жамоаси бўлади.

Кеча Андрей Фёдоров ва Мубин Эргашевлар ўйин олдидан ўзларининг фикрлари билан ўртоқлашди. Икки жамоа ҳам ўйинга шай эканлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур беллашув соат 15.00да бошланади.

"Бунёдкор" эса, эртага Ироқнинг "Ал-Завра" жамоасига қарши майдонга чиқади.

Клубларимизга омад тилаб қоламиз.

Ўқилган: 5211
Бунёдкор Локомотив Осиё Чемпионлар лигаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Гвардиола танқид ҳақида: Ижтимоий тармоқлар туфайли мағлубиятлар бизнинг даврларда фожиага айланмоқда
17:04
UEFA делегацияси иштирокида матбуот анжумани ўтказилади
17:04
Сингапур – Ўзбекистон: Жамоаларнинг либослари ранги маълум
13:02