
"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз келажаги борасида гапириб ўтди.
- Мистер Моуриньо энди қаерга борасиз, Франция, Германия, бошқа давлат? Балки, "Монако"?
- "Монако"да мураббий бор, менинг дўстим ва у ўша ерда қолади.
Билмадим. Ҳақиқатдан ҳам билмайман. Фақатгина бир нарсани биламан: мен ҳиссиётларга берилмайман. Мен тўғри бўлишим керак.
Мен танловни фақатгина фаолиятимни давом эттиришим кераклиги учун қилишим лозим эмас, буни эса жуда ҳам истаяпман. Тўғри лойиҳани танлаш керак.
Олдингидан ҳам янада кучли бўлмоқчиман. Кўп нарсаларни ўрганмоқдаман, яхши жамоа бўлиш учун ёрдамчиларим билан кўп ишлаяпмиз.
Шундай экан, ўйлаб кўриш керак. Биз тўғри қарор қабул қилиш учун ўйлашимиз ва таҳлил қилишимиз керак бўлади", - дейди мураббий.