
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 май - 2 июнь кунлари Испаниянинг Мадрид шаҳрида "Футбол дўстлик учун" лойиҳасининг еттинчи мавсуми якуний тадбирлари бўлиб ўтади. Мазкур лойиҳади ўзбекистонлик ёш футболчилар иштирок этаётгани ҳақида маълумот бериб ўтгандик.
Лойиҳанинг бу йилги тадбирлари табиатни муҳофаза қилишга қаратилади. Шу мақсадда, "Футбол дўстлик учун" лойиҳаси иштирокчилари ўртасида ташкил этиладиган футбол мусобақаси жамоалари камёб бўлган ва йўқолиб кетиш хавфидаги жонзодлар номи билан аталади.
Бундан ташқари, америкалик болалар ёзувчиси Анна Волд лойиҳа доирасида Калифорния кондори ва Пиреней силовсинига бағишланган эртак яратади. Эртакнинг премьераси шу йилнинг ёзида бўлиб ўтиши режалаштирилган. "Футбол дўстлик учун" лойиҳаси қатнашчилари табиат ва ҳайвонларнинг муҳофазасига бағишланган мазкур эртакни дунёнинг 30дан ортиқ тилларига таржима қилишда иштирок этишади.
«Футбол дўстлик учун» лойиҳасининг барча иштирокчилари камёб ҳайвонлар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлишни исташади. Бу ҳақида дарсликлардаги маълумотларни ўқиш ҳар доим ҳам қизиқ эмас. Эртак орқали эса қаҳрамонлар ҳаёти билан яқиндан танишиш, уларни ҳимоя қилиш йўллари ҳақида билиб олиш имконияти мавжуд", - дейди лойиҳанинг нидерландиялик қатнашчиси Матц Гука.