Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Қирғизистон билан беллашади

Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Мазкур ўйин "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс 17:00да старт олиши кўзда тутилган. Бу ўйинга эса германиялик ҳакамлар бригадаси маъсул этиб тайинланган.

Бу баҳс орқали Абрамов терма жамоага чақирилган футболчиларни Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши ўтказиладиган муҳим ўйин аввалида синовдан ўтказиб олади.
Қолаверса, Қирғизистон миллий терма жамоаси ҳам Япония ва Тожикистонга қарши ўтадиган муҳим ўйинлар олдидан Ўзбекистон билан баҳслашишни режа қилди.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлар тарихига қарасак, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон билан шу кунга қадар 6 маротаба тўқнаш келган. Буларнинг барчасида ўзбекистонликларнинг қўли баланд келган.

Ўртоқлик учрашуви.

Ўзбекистон - Қирғизистон
17:00. "Пахтакор" стадиони.

Ўқилган: 1630
Қирғизистон термаси Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ўртоқлик учрашувлари

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Эрнесто Вальверде: Класико 26 октябрга режалаштирилган. Ўйин муаммосиз ўтишига шубҳа қилмайман
15:32
"Бавария" сафарда таслим бўлди, "РБ Лейпциг"дан йирик ғалаба ва қолган ўйинлар натижалари
21:19
Олимпия терма жамоамиз Жанубий Кореяга қарши баҳсдан аввал сўнгги машғулотини ўтказди
07:07