Бокс. Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги рақиби мағлубият нималигини билмайди

Боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев 9 июнь куни ўзининг профессионал боксдаги ўн еттинчи жангини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Айни пайтга келиб, Москвада кечадиган мазкур бокс кечасида унга ким рақиблик қилиши аниқланди.

Маълум бўлишича, Эргашевнинг галдаги рақиби пуэрто-риколик Даниэлито Зоррилла бўлади. Ушбу боксчи шу пайтгача 11 бор рингга кўтарилган ва барчасида ғалаба қозонган. Жангларнинг 9 тасида эса рақибларини нокаутга учратган.

Таъкидлаш жоиз, аввалроқ боксчимиз америкалик чарм қўлқоп устасига қарши баҳс олиб бориши ҳақида айтганди. Бироқ келишув амалга ошмагач, ушбу рақиб варианти муносиб кўрилди.

Ўқилган: 2688
UFF.uz Спорт Бокс

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Қаҳрамонов Олимпиада йўлланмаси учун курашиш имкониятини сақлаб қолди
02:22
Мия фаолиятини фаоллаштириш учун бармоқ машқлари
08:02
Осиё оммавий ахборот воситалари янги мусобақаларни ёритишга тайёрланмоқда
14:12