Амман шаҳри (Иордания) бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақага мезбонлик қилмоқда. Бироз аввал кечки дастурдан ўрин олган -75 килограмм вазн тоифасидаги жангларга старт берилди.
Чорак финал баҳсида ҳамюртимиз Фанат Қаҳрамонов қозоғистонлик Абилхан Аманқулга қарши рингга кўтарилди. Афсуски, беллашувда қозоғистонлик боксчининг қўли баланд келди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Регламентга кўра, ушбу вазн тоифасида Токио-2020 учун 5 та квота ажратилган. Юртдошимиз энди чорак финалда имкониятни бой берган бошқа боксчилар билан ягона йўлланма учун кураш олиб боради.
Афсуски, қизлар ўртасида -69 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Мафтунахон Мелиева ҳам чорак финал жангини муваффақиятсиз якунлади.
Маълумот учун, кечки дастурда яна 1 нафар вакилимиз Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун рингга кўтарилади.
Қаҳрамонов Олимпиада йўлланмаси учун курашиш имкониятини сақлаб қолди
Ўқилган: 1271