“Ливерпуль” ёзда Ла Лига клубидан ҳужумчи сотиб олмоқчи

“Сельта” ҳужумчиси Максимилиано Гомес фаолиятини “Ливерпуль” клубида давом эттириши мумкин.

Daily Mirror хабар беришича, “қизиллар” Гомес борасида музокараларни бошлаган. Виголиклар 22 ёшли ҳужумчисини 40 миллион евро эвазига сотиб юборишга тайёр. Аввалроқ “Барселона” музокараларга киришган ва футболчи трансферига 25 миллион евро таклиф қилган эди.

Маълумот учун, Гомес якунланган мавсумда “Сельта” сафида 36та ўйинда 13та гол урган ва 5та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 2776
Ливерпуль Сельта Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Англия чемпионати, 15-тур. "Бернли" – "Манчестер Сити" 1:4
07:30
АПЛ. Бугун 2-турга старт берилади
14:56
АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Уотфорд" ва бошқа ўйинлар бошланғич таркиблари
19:10