"Челси" клуби Жиру билан шартнома узайтирди

Ҳужумчи Оливье Жиру "Челси" клуби сафида ўйнашда давом этади.

Франциялик футболчи лондонликлар билан шартномасини 2020 йилнинг ёзига қадар узайтирди.

"Оливьенинг "Челси" клуби сафида яна бир йил ўйнашидан жуда ҳам хурсандмиз. Бизга қўшилганига бир ярим йил бўлди ва у баъзида сабр қилиши ва чидаши керак бўлди. Шунга қарамай у клуб ютуқларига ўз ҳиссасини қўшди.

Унинг ажойиб ўйини ёки жорий мавсумдаги Европа Лигасидаги 10 та голи билан жамоанинг муҳим ўйинчиси бўлди ва биз умид қиламизки шу ой охирида Бокуда олтин медални қўлга киритади", - дейди "Челси" директори Марина Грановская.

Жиру жорий мавсум АПЛ нинг 27 та ўйинида 2 та гол киритиб, жамоада кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани туфайли Франция чемпионатига қайтишни режалаштирган эди.

Ўқилган: 1150
Оливье Жиру Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Эдуард Менди: "Челси" клубига болалигимдан мухлислик қиламан
10:49
"Тоттенхэм" – "Лестер": Таркиблар!
19:06
Англия чемпионати, 33-тур. "Тоттенхэм" – "Брайтон" 0:1
12:53