Гвардиола Англия требли ҳақида: Бу иш ЕЧЛ ни ютгандан ҳам мураккаб иш

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоасининг требли ҳақида гапириб ўтди.

"Ушбу мавсум менинг мураббийлик фаолиятимдаги энг яхшиларидан бири бўлди. Энг зўри дея олмайман, лекин улардан бири.

Ажойиб жамоалар Англияда бўлганини ҳисобга олсак, биринчи бўлиш жуда ҳам аҳамиятли. Агарда қайси бир жамоа ушбу натижани қайд этдими, демак эртами-кечми кимдир уни такрорлай олади. Бирок биз биринчи бўлди.

Мен чемпионлар лигасини севаман, лекин Англияда требл қайд этиш ЕЧЛ ни ютишдан қийинроқ.

Клуб соҳиби шайх Мансур ва ушбу футболчилар илиқ гаплар эшитишга лойиқ. Чунки ҳар уч кунда ўйнаш осон иш эмас.

Бизнинг чемпионатда "Ливерпуль"ни ортда қолдириб, ютганимизни унутмаслик лозим. Мен албатта жуда ҳам мамнунман", - дейди Гвардиола.

Ўқилган: 1916
Англия Кубоги Англия чемпионати Манчестер Сити Хосеп Гвардиола

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Галатасарай” клуби “Челси” футболчисини ижарага олмоқчи
11:25
Англия чемпионати, 29-тур. "Бернли" – "Тоттенхэм" 1:1. Шарҳ, статистика ва видео
05:01
"Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Сити" навбатдаги йўқотишга дуч келди
11:12