"Ливерпуль"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Сити" навбатдаги йўқотишга дуч келди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг 12-туридан ўрин олган "Ливерпуль"га қарши ўйинда асосий дарвозабон Эдерсоннинг майдонга туша олмаслигини маълум қилди.

"Афсуски, Эдерсон бу баҳсда ўйнай олмайди. Эдерсоннинг қанча вақтга сафдан чиққанини билмайман.

Браво унинг ўрнини эгаллайди. Клаудио – Чили билан кўплаб ўйинларда ғалаба қозонган ажойиб дарвозабон. Мен бунга сира шубҳа қилмайман", - дея Гвардиола сўзларидан келтирмоқда клуб расмий сайти.

Аввалроқ Давид Силванинг ҳам "Ливерпуль"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги маълум қилинганди.

Мазкур жамоалар ўртасидаги баҳс якшанба куни Тошкент вақти билан 21:30да старт олади.

Англия чемпионати Манчестер Сити Хосеп Гвардиола
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Маурисио Почеттино: Ло Чельсонинг жароҳатидан хафа бўлдим, келганига бир ой бўлган эди
10:11
Виллиан “Челси” билан шартномасини узайтирмоқчи
20:30
Англия чемпионати, 32-тур. "Фулхэм" – "Манчестер Сити": Превью
07:56