ОФКнинг болалар оммавий футболи фестивали ўтказилди

15 май куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг сунъий қопламали майдонида 12 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари иштирокида ОФКнинг болалар оммавий футболи кунига бағишланган фестивал бўлиб ўтди.  
 
Фестивал давомида футбол майдони бир нечта ўйин майдончаларига ажратилиб, иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда машғулотлар олиб боришди.
 
Фестивалнинг ёш қатнашчилари эстафета, тўп билан муомала қилиш, тўпни қўлда ушлаган ҳолда югуриш, тўпни назорат қилиш каби машқларни бажаришди.
 
Шунингдек, тадбир давомида мураббийлар ўғил ва қиз болаларни футбол техникасининг элементлари билан таништирди. Фестивал якунида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Ўқилган: 1914
Болалар футболи ОФК фаолиятига доир

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Андрей Шипилов: Қайд этилган натижа адолатли бўлди
20:54
Азизжон Ғаниев: Ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд қилиш учун майдонда боримизни берамиз
15:59
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. Биринчи саралаш босқичи учрашувлари расмийлари
01:54