Андрей Шипилов: Қайд этилган натижа адолатли бўлди

“Андижон” – “Металлург” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Шипилов ўйин тўғрисида қуйидагича фикр билдирди: 

- Бугунги баҳсга ҳам амалий, ҳам назарий машғулотларда жиддий ҳозирлик кўрган эдик. Ушбу мавсум иккинчи марта янги бош мураббий бошчилигида илк бор майдонга тушаётган жамоага қарши ўйин ўтказдик. Янги мураббий билан ўзгача руҳда ўйин кўрсатилса-да, биз ҳам ўйинга жиддий ҳозирлик олиб боришга уриндик. Рақибнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини яхши ўрганишга уриндик.

Кераксиз вазиятда хато қилиб гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда алмаштиришлар орқали ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Якунда гол киритишга ҳам муваффақ бўлдик. Таъкидлашим лозим, биз гол урган бўлсак-да, ўйиннинг сўнгги дақиқаларига қадар яна ҳужум қилишга ва вақтни чўзмасликка ҳаракат қилдик. Киритган голимиздан кейин ҳам бизда бир нечта яхши имконият юзага келди. Қайд этилган натижа адолатли бўлди, деб ҳисоблайман, - деди мутахассис. 

Ўқилган: 1811
Андрей Шипилов Металлург Ўзбекистон. Суперлига

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг кечаги машғулоти қандай ўтди?
07:38
Клубларни рўйхатдан ўтказиш жараёни энди MyLeague онлайн платформаси орқали амалга оширилади
14:03
“Сўғдиёна” икки бор ҳисобда олдинда бориб, якунда дурангга эришди
07:02