Улар уддалашди ва бунга ҳақли эдилар! “Манчестер Сити” – Англия чемпиони!

Англия чемпионатининг сўнгги 38-туридан ўрин олган “Брайтон” – “Манчестер Сити” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Фалмер” стадионида бўлиб ўтган баҳсда “шаҳарликлар” иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув кутилганидек меҳмонларнинг устунлигида бошланди, бироқ дастлабки босимларни манкуниналар голга айлантира олишмади. Мезбонларнинг илк хавфли ҳужуми эса гол билан якунланди, 27-дақиқада Гленн Мюррей бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўналтирди.

Бироқ меҳмонлар бунга дарҳол жавоб қайтаришди, Давид Сильванинг чиройли узатмасидан сўнг Серхио Агуэро тўпни ўзига ўнглаб олди ва дарвозани ишғол қилди.

38-дақиқада “Сити” иккинчи голни урди, бурчакдан узатилган тўпни Эмерик Ляпорт кучли зарба билан дарвозага жойлаб қўйди. 63-дақиқада Риёд Маҳрез жарима майдони ташқарисида ҳимоячини алдаб ўтиб зарба йўллади ва чиройли голга муаллиф бўлди.

Қолган вақтда ҳам манчестерлик футболчилар фаолликни камайтиришмади. 72-дақиқада Илкай Гюндоган жарима зарбасини қойилмақом ижро этиб, ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, Пеп Гваридола шогирдлари 98тага етказган ҳолда навбатдаги чемпионликни нишонлашди.

АПЛ, 38-тур

Брайтон – Манчестер Сити 1:4 (1:2, 0:2)

Голлар
: 1:0 – 27 Мюррей, 1:1 – 28 Агуэро, 1:2 – 38 Лапорт, 1:3 – 63 Марез, 1:4 – 72 Гюндоган.

Брайтон – Райан, Данк, Бернардо, Даффи, Сальтор (Монтойя, 84), Кайяль, Кнокерт, Гросс, Биссума, Джаханбахш (Локадия, 67), Мюррей (Андоне, 68).

Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Уокер (Данило, 88), Компани (Отаменди, 86), Зинченко, Сильва (де Брюйне, 78), Гюндоган, Марез, Бернарду Силва, Стерлинг, Агуэро.

***

Маҳрезнинг голини томоша қилинг:

Ўқилган: 5164
Англия чемпионати Брайтон Манчестер Сити

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Роналду: Ҳозирда ҳеч нарсага эришмаган футболчилар учун 100 млн евро сарфлашмоқда
15:20
“Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Ливерпул”нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди
22:26
"Бавария" сафарда таслим бўлди, "РБ Лейпциг"дан йирик ғалаба ва қолган ўйинлар натижалари
21:19