“Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Ливерпул”нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди

Англия чемпионатининг 9-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “Ливерпуль” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Олд Траффорд”да бўлиб ўтган баҳсда дуранг натижа қайд этилди.

Учрашувнинг 36-дақиқасида Дэниэл Жеймс ўнг қанотдан тезлик олиб олдинга ўтди ва тўпни жарима майдонига узатиб берди, у ерда Маркус Рэшфорд  яқин масофадан меҳмонлар дарвозасини ишғол қилди.

Шундан кейин мерсисайдлар бироз фаолликни оширишди, бироқ сўнгг зарбаларга аниқлик етишмади. Иккинчи бўлимда майдон эгалари эътиборни ҳимояга қартишди, “Лверпул” эса тайм сўнггига бориб босимни кучйтирди.

Қатор уринишлар 85-дақиқада ўз самарасини берди, Адам Лаллана қанотдан узатилган тўпни бўш қолган дарвозага жойлаб, мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, Юрген Клопп шогирдлари АПЛ ушбу мавсумида илк бор очко йўқотишди.

АПЛ, 9-тур

Манчестер Юнайтед – Ливерпуль 1:1

Голлар: 1:0 – 36 Рэшфорд, 1:1 – 85 Лаллана.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Янг, Уан-Биссака, Линделеф, Рохо, Джеймс, Мактомини, Перейра (Уильямс, 90), Фред, Магуайр, Рэшфорд (Марсьяль, 84).

Ливерпуль – Алиссон, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Матип, Фабиньо, Вейналдум (Кейта, 82), Хендерсон (Лаллана, 71), Мане, Ориги (Окслейд-Чемберлен, 60), Фирмино.

Огоҳлантиришлар: Фабиньо (70).

Ўқилган: 2798
Англия чемпионати Ливерпуль Манчестер Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Marca: “Реал” ушбу ҳафтада учта йирик трансферни расмийлаштирмоқчи
17:10
Бугун УЕФА Миллатлар лигасининг финал босқичи старт олади
18:33
Европа Чемпионлар лигаси, 1-тур. "Барселона" - "Бавария" 0:3
03:58