
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа ёзда "қизил иблислар"ни тарк этиши мумкин.
Испаниялик дарвозабон "ПСЖ" клубидан жиддий таклиф олди. 28 ёшли дарвозабон учун парижликлар асосий даъвогар клубга айланди.
Аввалроқ "ПСЖ" раҳбарияти Жанлуижи Буффон билан мавсум сўнггида хайрлашишларини маълум қилган эди. Буффон ўрнига эса Де Хеа таклиф қилиш режаси ўрин олганди.
Бу мавсумда Де Хеа "Манчестер Юнайтед" таркибида барча мусобақаларда жами 46та ўйинда майдонга тушиб, 61та гол ўтказиб юборган ва 10та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.