Нима учун Погба "Реал"га ўтмайди? Учта сабаб эълон қилинди

"Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Пол Погбанинг катта эҳтимоллик билан "Реал"га ўта олмаслиги аниқ бўлди. Мадрид жамоасининг ниятига қуйидаги омиллар тўсқинлик қилмоқда:

- "МЮ" футболчини ўзида савлаб қолмоқчи, сотиш нияти йўқ;
- франциялик футболчи мисли кўрилмаган маош талаб қилмоқда;
- агент Мино Райоланинг "Қироллик клуб" билан таранг муносабати.

Погба барча солиқларни чиқариб ташлагандан кейин "тоза" 17 млн евро маош сўраяпти. Агар "Реал" бунга кўнса, клуб айни пайтдаги энг кўп маошни беришига тўғри келади.

Бундан ташқари, агент Райоланинг ҳам Мадрид билан муносабатлари чигаллашиб кетган. Шу муносабат билан футболчининг Испанияга келмаслиги деярли ҳал бўлди.

Ўқилган: 2388
Манчестер Юнайтед Поль Погба Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Гвардиола: Биз ҳам “Ливерпуль” ҳам АПЛ чемпиони бўлишга муносиб. Аммо ғолиблик фақат битта жамоага насиб этади
20:23
Жесси Лингард: Мен билан Англиянинг топ-клублари қизиқишди, бироқ мен "МЮ"ни танладим
06:05
Англия чемпионати, 33-тур. "Тоттенхэм" – "Эвертон" 1:0
09:15