Токио-2020 Олимпиадаси ташкилий қўмитасининг вице-президенти Тошкентга келди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги «Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио (Япония) шаҳрида бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарорига биноан юртимиз спортчилари тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Бу борада Миллий олимпия қўмитаси ҳам кенг кўламдаги ишларни амалга оширмоқда. Ўз навбатида, ўзбек спортчиларининг халқаро майдондаги натижалари ҳам кўпчиликнинг диққат-марказида бўлиб турибди.

Шу нуқтаи назардан 9-10 май кунлари Токио-2020 Олимпиадаси ташкилий қўмитасининг вице-президенти, Токио парламенти депутати жаноб Тошиаки Эндо бошчилигидаги делегация юртимизда меҳмон бўлади.

Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси делегациясининг юртимизга ташрифи мамлакатимизда спортга бўлган эътиборга берилган юксак баҳодан далолат беради. Тошиаки Эндо икки кун мобайнида юртимизда спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлади. Шунингдек, мартабали меҳмон 10 май куни МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов қабулида бўлиши ва томонлар ўртасида музокара ўтказилиши режалаштирилган.

Ўқилган: 2478
UFF.uz Спорт Токио-2020

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи янги онлайн лойиҳа ишга туширмоқда
12:08
Элмурат Тасмурадов бешинчи марта Осиё чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди
07:12
Парадзюдочиларимиз Жаҳон кубогини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди
12:01