Парадзюдочиларимиз Жаҳон кубогини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди

Парадзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳам ортда қолаётган ҳафта кўтаринки кайфиятда якунланадиган бўлди. Терма жамоамиз Тбилисида бўлиб ўтган Жаҳон кубогида мувоффақиятли иштирок этди.

Мусобақанинг дастлабки кунида 4 та медални қўлга киритган парадзюдочиларимиз, бугунги беллашувларда яна 3 та медалга сазовор бўлишди.

Ҳамюртимиз Ширин Шарипов +100 кг вазн тоифасида барча рақибларини мағлуб этган ҳолда шоҳсупанинг энг юқори ўрнидан жой олган бўлса, Довурхон Караматов (-81 кг) ҳамда Шариф Халилов (-100 кг) мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.

Якунда 2 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритди.

Парадзюдо бўйича IBSA Жаҳон кубоги, Тбилиси, Грузия
-66 кг: Учқун Қуранбоев – олтин медаль
100 кг: Шарипов Ширин – олтин медаль
-60 кг: Шерзод Намозов – кумуш медаль
-66 кг: Ўткир Нигматов – бронза медаль
-73 кг: Феруз Саидов – бронза медаль
-81 кг: Довурхон Караматов – бронза медаль
-100 кг: Халилов Шариф – бронза медаль.

Ўқилган: 458
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Aлишер Усмонов: Қолоқ йўл билан пул йиғиш мен учун эмас
19:12
Соғ танда – соғлом ақл
04:11
Триатлончиларимиз карантиндан чиқишди
13:31