Ўзбекистон миллий терма жамоасида коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича маълумот

Аввал хабар берганимиздек, терма жамоамиз аъзоси Ҳожимат Эркиновда COVID-19 инфекцияси аниқланган эди. Куни кеча футболчимиз қайта тест топширди. Қувонарлиси, Эркиновнинг бу галги тест натижаси манфий чиқди ва унинг карантиндан чиқишига руҳсат берилди. Шифокорлар кўригидан сўнг, Эркинов бугундан бошлаб якка тартибда енгил машғулотларга киришди.

Шунингдек, делегациямизнинг қолган аъзолари ҳам навбатдаги ПЦР тестларини топширдилар. Унга кўра, дарвозабонимиз Умиджон Эргашевда тест натижаси мусбат кўрсатди. Шуни таъкидлаш керакки, айни пайтда футболчимиз ўзини яхши ҳис этяпти ва коронавируснинг симптомлари кўзга ташланмаяпти. Шу сабабли, бир неча кундан кейин қайта тест топшириши режалаштирилган. Айни вақтда у яккаланган ҳолда карантин ўтамоқда.

Ўқилган: 3542
Коронавирус

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Расман! Бахтиёр Ашурматов — “Қўқон-1912” бош мураббийи
12:13
“Бунёдкор” 11 нафар футболчини рўйхатдан ўтказди
02:15
"Бунёдкор-W" Ўзбекистон кубоги соҳиби
07:58