"Бунёдкор-W" Ўзбекистон кубоги соҳиби

Жиззах шаҳрида аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубоги финал баҳси бўлиб ўтди. Унда маҳаллий "Сўғдиёна-W" жамоаси Тошкентнинг "Бунёдкор-W" клубини қабул қилди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

8-дақиқада Азиза Норбоева бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва учрашувда ҳисоб очилди.

29-дақиқада Марина Косниоква жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллаб, дарвозанинг тўққизлигини ишғол қилди ва ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар ҳужумкор ўйин намойиш этди, амммо таблодаги ҳисоб бошқа ўзгармади. Шу тариқа, "Бунёдкор-W" жамоаси ўз тарихида иккинчи бор мамлакат кубогини қўлга киритди.

Ўзбекистон кубоги. Финал
6 декабрь, якшанба
СЎҒДИЁНА-W - БУНЁДКОР-W 0:2 (0:2)
Жиззах. "Сўғдиёна" марказий стадиони. 315 томошабин
Ҳакамлар: Розиябону Юсупова, Зилола Раҳматова, Хайринисо Эркинова, Эдита Мирабидова
Назоратчи: Марат Исмоилов
Комиссар: Ойбек Юнусов
Голлар: Азиза Норбоева, 8 автогол (0:1), Марина Косникова, 29 (0:2)
Огоҳлантиришлар: Холида Дадабоева, 79, Диёрахон Ҳабибуллаева, 79 - Дилноза Бектемирова, 88, Нозимахон Эргашева, 90+5.
Аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубоги соҳиблари:

2002 йил – “Андижанка” (Андижон)
2003 йил – “Андижанка” (Андижон)
2004 йил – “Андижанка” (Андижон)
2005 йил – “Севинч” (Қарши)
2006 йил – “Севинч” (Қарши)
2007 йил – “Севинч” (Қарши)
2008 йил – “Севинч” (Қарши)
2009 йил – “Андижанка” (Андижон)
2010 йил – “Севинч” (Қарши)
2011 йил – “Севинч” (Қарши)
2012 йил – “Севинч” (Қарши)
2013 йил – “Севинч” (Қарши)
2014 йил – “Металлург W” (Бекобод)
2015 йил – “Металлург W” (Бекобод)
2016 йил – “Севинч” (Қарши)
2017 йил – “Металлург W” (Бекобод)
2018 йил – “Севинч” (Қарши)
2019 йил –  “Бунёдкор W” (Тошкент).
2020 йил –  “Бунёдкор W” (Тошкент).

Ўқилган: 1015
Аёллар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Азиз Тўхтабоев: Биз учун ҳозир ҳар бир ўйин финалга тенг
11:54
Карантин кучайтирилмоқда, футбол учрашувлари нима бўлади?
16:33
Лига Кубоги. “Андижон” сўнгги турда “Навбаҳор”ни енгди, “Насаф” ҳам кейинги босқичда
20:57