Суперкубок учрашувини Вадим Агишев бошқаради

6 март куни Ўзбекистон Суперкубоги-2021 учрашуви бўлиб ўтади.  Амалдаги чемпион “Пахтакор” ва вице-чемпион “Насаф” клублари ўртасидаги қизиқарли беллашувга Самарқанд шаҳридаги “Динамо” стадиони мезбонлик қилади.

Мазкур баҳсни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Руслан Серазитдинов ва Тимур Гайнулин ёрдам беришади. Захира ҳаками вазифасини эса Раҳимбек Каримов бажаради. Учрашув назоратчиси Бобур Ҳайдаров, комиссар Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Эслатиб ўтамиз, ўйин соат 16:00да старт олади.

Ўқилган: 1573

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Coca-Cola Суперлига. “Турон” ўз майдонида АГМКга имкониятни бой берди
21:38
«Реал» ва «Челси» афсоналари ёзда «Сантьяго Бернабеу»да ўйин ўтказишади
19:22
Роналду 10-маротаба Португалияда энг яхши ўйинчи деб тан олинди
07:38