«Реал» ва «Челси» афсоналари ёзда «Сантьяго Бернабеу»да ўйин ўтказишади

«Реал» клуби афсоналари 23 июнда «Сантьяго Бернабеу» стадионида «Челси» фахрийларига қарши ўйин ўтказади. Бу ҳақда мадридликлар президенти Флорентино Перес маълум қилди.

Хайрия учрашувидан тушган маблағлар «Реал»нинг ижтимоий ёрдам фондига тушади. Чипта нархи 5 евро қилиб белгиланди.

Ушбу ўйинда Рауль, Роберто Карлос, Стив Макманаман, Альваро Арбелоа, Марсель Десайи, Эйдур Гудьонсен, Майкл Эссьен, Рикарду Карвалью ва бошқа кўплаб афсоналар иштирок этиши кутилмоқда.

Ўқилган: 680
Мозий юлдузлари Реал Мадрид Челси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Яқин вақт ичида Эктор Купер истеъфоси эълон қилинади!
08:44
Coca-Cola Суперлигаси 2-тур учрашувлари расмийлари
17:17
Арсен Венгер "Спартак"дан тушган таклифига жавоб қайтарди
11:05