Шайх Ахмад Ал Фахад Ал Сабаҳ: Қийин келган 2020 йилда Олимпия руҳи намоён бўлди

Осиё Олимпия кенгаши президенти шайх Ахмад Ал Фахад Ас Сабаҳ глобал коронавирус пандемиясига қарамасдан қийин кечган 2020 йилда Олимпия руҳи намоён бўлди, деб ҳисоблаётганини билдирди.

“Бу йил ҳаммамизга жуда мушкул келди, жаҳондаги кўпгина одамлар учун эса фожиали бўлди, – деди у. – Аммо мен Олимпия оиламиз бир-бирига ёрдам бериш ва Олимпия руҳини сақлаб туриш учун бирлашган кўпгина ҳолатларнинг гувоҳи бўлдим.

Бу ҳамма: алоҳида спортчилардан бошлаб, Миллий олимпия қўмиталари ва Осиё Олимпия кенгаши каби қитъа уюшмаларидан Олимпия ҳаракатининг энг юксак даражалари – Халқаро Олимпия қўмитаси ва Халқаро федерацияларда ҳам рўй берди.

Спортчилар ва Миллий олимпия қўмиталари карантин шароитларида спорт ишқибозлари ва кенг жамоатчилик билан ўз машқларини баҳам кўриб, ҳамжамиятимиз учун Олимпия тадбирлари ва онлайн мусобақаларини ташкил этишди ва уларни руҳлантиришди. Бу, айниқса, Олимпия кунини байрам қилишда ёрқин намоён бўлди.

Ўқилган: 1483
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан иккинчи қўшма онлайн машғулотни
14:19
Футбол бўйича ЖЧ олтин медаллари аукционда 155 минг еврога сотилди
14:12
Мустақиллигимизнинг 2011-2020 йиллардаги энг яхши спортчисига овоз беринг
16:48