Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан иккинчи қўшма онлайн машғулотни

Дўстлар!

Тез орада спорт залига қайтиб, машғулотлар қилиш имкониятини кутаяпмиз, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт федерациялари, мураббийлар, тиббиёт ходимлари ва спортчилар қўлидан келган барча ишларни тинимсиз олиб боришмоқда, жадвал бўйича онлайн машғулотлар ва жисмоний фаолликни ошириб бориш максимал даражада қўллаб-қувватланмоқда.

Ўзбекистон гимнастика федерацияси билан иккинчи қўшма онлайн машғулотни баҳам кўрмоқчимиз. Машғулотларни гуруҳ машқларида терма жамоамизнинг россиялик мураббийи – Екатерина Пирожкова олиб борди.

Миллий олимпия қўмитаси барча спортчиларни келгусида ўз устида жиддий ишлашда давом этишга, соғлиғини яхшилаб боришга ва мунтазам равишда жисмоний машқларни бажаришга ундайди. Шунингдек, барча мураббий ва спортчиларга ўз уйларида улар учун одатий бўлмаган шароитда шуғулланиш иштиёқи учун ташаккур билдиради. Барчасини биргаликда енгамиз!

Ўқилган: 132
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Елена Исинбаеванинг тарихий рекордини ёд оламиз
13:47
Никита Рафалович якуний Гран-прининг бронза медалини қўлга киритди
05:45
Москвада Россия ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмиталари раҳбарлари ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди
14:26