Диёра Хабибуллаева: Финалда бор имкониятимизни ишга соламиз

Хабарингиз бор, 6 декабрь куни аёллар футболи бўйича Ўзбекистон кубоги финал ўйини бўлиб ўтади. Унда Жиззахнинг “Сўғдиёна-W” ҳамда “Бунёдкор-W” жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Бўлажак учрашув олдидан жиззахликлар етакчиси Диёрахон Хабибуллаева ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлаб,  финал йўланмасини қўлга киритдик. “Сўғдиёна-W” жамоаси қисқа вақт ичида иккинчи маротаба Ўзбекистон кубоги финалида  иштирок этади. Буни биз учун ва албатта Жиззах аҳли учун катта ғурур ва ютуқ деб биламиз.

Кубок баҳсларини ўтказиш учун бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимида финал мезбони сифатида айнан “Сўғдиёна” марказий стадиони чиққанидан хурсанд бўлдик. Ўз уйимизда ўзимизга бўлган ишонч, масъулият янада ошади. Финал ўйинига ҳар тарафлама тайёрмиз, бўлажак учрашувда бор имкониятимизни ишга соламиз”, - деди Хабибуллаева.

Ўқилган: 1784
Аёллар футболи

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Серхио Рамоснинг "Реал" клубидан кетиш эҳтимоли 80 % ни ташкил қилади
12:36
Cоcа-Cоlа Суперлига. "Сўғдиёна" қолдирилган учрашувда "Нефтчи"ни мағлуб эта олмади
23:06
Евро-2024 саралаши, 2-тур. Шотландия – Испания 2:0
08:47