
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос мавсум якунига кўра жамоани тарк этиши мумкин.
"Реал" сардорининг амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар амал қилади ва клуб ҳали ҳам у билан келишувни узайтиргани йўқ. Маълумотларга кўра, ёши катта ўйинчилари билан фақатгина бир йиллик шартнома таклиф қиладиган "Реал" клуби ўз анъаналаридан узоқлашиб Серхиога икки йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.
El Chiringuito нашрининг маълумот беришича, Рамоснинг ҳозирги пайтда "Реал"ни тарк этиш эҳтимоли 80 % ни ташкил қилиб турибди.
Серхио "Қироллик клуби"да 2005 йилдан буён тўп суриб келмоқда, бунгача эса футболчи "Севилья" клубида тарбия олган ва ўйнаган. 34 ёшли Рамос "Реал" клуби билан 22 та соврин қўлга киритган.