Ўзбекистон Спорт фахрийлари Кенгашига янги раҳбар сайланди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Ўзбекистон Спорт фахрийлари Кенгашининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди.

Ушбу конференциясиянинг кун тартибидан ўрин олган асосий масала Ўзбекистон Спорт фахрийлари Кенгашининг собиқ раиси Комилжон Худойбергановнинг вафоти муносабати билан Кенгашга янги раис сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Мазкур йиғилишда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Республика спорт федерация ва ассоциациялари раҳбарияти ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Спорт фахрийлари Кенгаши раислигига номзоди илгари сурилган спорт соҳасида улкан тажрибага эга бўлган мутахассис Баходир Махситович Махситов номзоди бир овоздан маъқулланди.

Баходир Махситовга келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Ўқилган: 1344
UFF.uz Спорт

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ислом бирдамлик мусобақаси Токио Олимпиадаси билан "тўқнашмаслик" учун қолдирилди
12:08
Элмурат Тасмурадов бешинчи марта Осиё чемпионатининг олтин медалига сазовор бўлди
07:12
Велоспортчиларимизнинг Осиё кубогидаги старти муваффақиятли бўлди
13:24