Велоспортчиларимизнинг Осиё кубогидаги старти муваффақиятли бўлди

Хабар берганимиздек, бугун Ҳиндистонда велоспортнинг трек йўналиши бўйича катталар ва ўсмирлар ўртасида Осиё кубоги старт олди. Эътиборлиси, мусобақанинг биринчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли якунланди.

Ўсмирлар ўртасида кечган пойгаларда вакилларимиз 2 та олтин ва 1 та кумуш медалларига сазовор бўлдилар. Айниқса, хоразмлик Беҳзодбек Раҳимбоев скретч ва очколар бўйича гуруҳ пойгаси йўналишларида қитъамизда тенгсиз эканини исботлаб, ҳар икки йўналишда ҳам олтин медалларга сазовор бўлди. Шунингдек, жаҳон рейтингининг учинчи поғонасига кўтарилиб олган сирдарёлик Янина Кускова скретч баҳсида кумуш медаль билан тақдирланди.

Мусобақанинг келгуси дастурларида иштирок этадиган ҳамюртларимизга ҳам мана шундай муваффақиятли иштирок этилаб қоламиз. Зеро, катталар ўртасидаги пойгалар келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари учун қимматли рейтинг очколарини ҳам тақдим этади.

UFF.uz Спорт Велоспорт
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Тошкентда таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
20:56
Велоспортчиларимиздан навбатдаги медаль. Беҳзодбек Раҳимбоев Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори
03:56
Муҳаммадкарим Хуррамов Осиё-Океания чемпионатининг бронза медалини қўлга киритди
09:39