"Интер" клубининг собиқ президенти Массимо Моратти милан клубининг ушбу мавсумдаги имкониятлари ҳақида фикр билдириб ўтди.
"Нерадзуррилар" раҳбарлари менга умид бағишламоқда. Suning ширкати клубда жиддий натижаларга эришиш учун узоқ вақт қолишни ва жамоага сармоя киритишни истамоқда. Ўйлайманки, Канте ва Кулибали билан жамоа скудеттони қўлга киритади.
"Ювентус" клуби сўнгги 9 та чемпионликни ютишга ҳақли бўлган. Улар ҳали ҳам етук жамоа бўлиб турибди – истеъдоддан тортиб молиявий имкониятгача. Кўп нарса Пирлога ва унинг жамоа қўшилиб кетишига боғлиқ бўлади.
10-кетма кет скудеттони ютиш "Юве" учун унчалик қизиқ эмас, бироқ бу кучли жамоани йиғиш ва улар билан рақобат олиб бориш учун ажойиб имконият. Умид қиламанки, "Интер" буни уддалайди", - дейди Моратти.
Массимо Моратти: "Интер" Канте ва Кулибали билан А Серияда ғалаба қозонади
Ўқилган: 2662