Диего Форлан: "Атлетико" совринлар учун курашга қўшилади. Суарес – жуда ҳам яхши трансфер

"Атлетико" клубининг собиқ ҳужумчиси Диего Форлан мадрид клубининг жорий мавсумдаги имкониятлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

"Улар жамоани сақлаб қолишди, ҳар бир чизиқда ажойиб ўйинчилар бор.

Ла Лига – жуда ҳам тиғиз мусобақа ва биз катта клублар ҳам очко йўқотаётганини кўрмоқдамиз. Чемпионлар лигасида "Атлетико" ҳам кучли таркиб билан ўйнашга мажбур бўлмоқда. Улар соврин учун курашга жуда ҳам яқин бўлиб турибди ва яна пойгага қайтиши мумкин.

"Атлетико" Луис Суарес тушиб қолган қийин вазиятдан унумли фойдаланди. Суареснинг трансфери жуда ҳам фойдали бўлди ва бу уни исботламоқда", - дейди Форлан.

Ўқилган: 2211
Атлетико М Диего Форлан Испания чемпионати Луис Суарес

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Коутиньо: "Ливерпуль"да бахтли эдим, аммо бошқа йўлни танладим. Мен ортимга қайтмайман
11:34
Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини стадиондан кўриш ниятида бўлган мухлислар диққатига!
14:05
“Барселона” “Камп Ноу”да “Бетис”га бешта гол урди
05:55