Ўзбекистон терма жамоаси ўйинларини стадиондан кўриш ниятида бўлган мухлислар диққатига!

14 ва 19 ноябрь кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда ЖЧ-2022 саралаши доирасида Саудия Арабистони ҳамда Фаластин термаларига қарши майдонга тушади.

Олдин хабар берганимиздек, чипталар олди-сотдиси жараёнини тартибга солиш, чипталарнинг олиб-сотарлар қўлида қайтадан сотилишининг олдини олиш, қолаверса мухлислар учун қўшимча қулайликлар яратиш, бу орқали эса чипталарнинг шаффоф савдосини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси iticket.uz чипталар оператори билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Натижада iticket.uz миллий терма жамоа ўйини чипталари савдосини тўлиқ ҳажмда амалга оширади.

Футбол мухлисларидан чипта ҳарид қилишда эътиборли бўлишларини сўраб қоламиз. Чипталарни фақатгина iticket.uz расмий кассалари ва интернет орқали ҳарид қилинг ва қалбаки чипталардан эхтиёт бўлинг! Барча маълумотлар iticket.uz сайтида.

Ўқилган: 7026
ЖЧ-2022 саралаши Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

УЕФА Суперкубоги. Бугун "Бавария" - "Севилья" учрашуви бўлади
16:05
Евро-2020 саралаши. Португалия ва Англияда йирик ғалаба, Туркия Еврога йўлланма олди
07:13
Шота Арвеладзе: Дерби учун одатий бўлмаган натижа қайд этилди
02:54