Миллий терма жамоамиз Дубайдаги машғулотлар ўтказмоқда

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурия ва Ироққа қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказиш учун кеча Дубай шаҳрига етиб борди.

МТЖ делегациянинг ҳар бир аъзоси Дубай халқаро аэропортида коронавирусга тест топширди ва тест натижалари чиққунига қадар улар меҳмонхонада “ўзини яккалаш” режимида бўлиб турди.

Таҳлил натижаларига кўра ҳеч кимда коронавирус инфексияси аниқланмади ва жамоа машғулотларига рухсат берилди. Миллий жамоамиз бугунги машғулотларни “Ираниан Клуб” спорт комплекси майдонида ўтказди.

МТЖга чақирув олган Отабек Шукуров “Шаржа” жамоасининг маҳаллий чемпионатдаги “Ал Жазира”га қарши ўйинида олган жароҳати сабаб мазкур йиғинни ўтказиб юборадиган бўлди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 ноябрь куни “Шаржа" стадионида Сурия вакиллари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Мазкур баҳс Ўзбекистон вақти билан 20.00 да старт олади.

Ўқилган: 2965
Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЖЧ-2022 саралаши, Осиё минтақаси. Бугун Ўзбекистон - Яман учрашуви бўлади
07:43
"Бухоро" ва "Динамо" нурсиз дуранг қайд этишди
22:00
"ПСЖ" президенти пора борасидаги ишнинг ёпилиши учун ФИФАга млн евро тўлаган
06:06